Ўзбекистонда Afrosiyob поездлари қатнов жадвали 1 соат олдинга сурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.
Хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида «Афросиёб» тезюрар электр поездларининг эрталабки жўнаш рейсларини бир соатга кўчириш режалаштирилган.
Тавсия этилган жадвал:
Тошкент – Қарши — эрталаб 06:24.
Тошкент – Самарқанд — эрталаб 06:47.
Тошкент – Бухоро — эрталаб 07:23.
Тошкент – Бухоро — эрталаб 07:50.
Жамият йўловчиларни сўровда қатнашишга ва таклиф этилаётган ўзгартиришлар бўйича ўз фикрларини билдиришга чақирди. Ушбу ҳавола орқали овоз бериш мумкин.