Ижтимоий тармоқларда Ризе шаҳрида бўлиб ўтган маросимдан бир парча акс этган видео тарқалди.
Ёзувда икки бола Эрдўғондан совға олиш учун саҳнага чиқаётгани акс этган. Улардан бири қўлини узатган президентга яқинлашиб, унга қаради. Бунга жавобан Эрдўғон боланинг юзига шапалоқ урди. Бола аввалига президентнинг қўлини сиқди, сўнг катталар таклифидан сўнг уни ўпди ва пешонасига босди. Катта бола Эрдўғонни қучоқлаб олди.
Туркияда кексаларнинг, айниқса, бобо ва бувиларнинг, жамиятдаги ҳурматли кишиларнинг қўлларини ўпиш одати бор. Шу тариқа кексаларнинг ёшига, донолигига ҳурмат изҳор этиш одат тусига кирган.