Малайзия БРИКСга кириш учун ариза топширди

Dunyo

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ва Лавров ўртасидаги учрашувда Малайзиянинг БРИКСга қўшилиши масаласи муҳокама қилинди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, сармоя ва савдо, фан-техника, қишлоқ хўжалиги, мудофаа ва ҳарбий ишлар, таълим, туризм ва маданият каби соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари ҳам муҳокама қилинди.

28 июль куни Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 2015 йилдан бери илк бор Куала-Лумпурга ташриф буюрган Сергей Лавров билан учрашди. Иброҳим ўзининг Х ижтимоий тармоғида Лавров билан суҳбат асосан Малайзиянинг БРИКСга қўшилиш аризасига бағишланганини таъкидлади.

«Малайзия БРИКСга раислик қилаётган Россияга ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза юборди», — деди Анвар Иброҳим (маҳаллий Bernama агентлиги унинг гапларидан иқтибос келтирган).

«[Малайзиянинг] БРИКСга потенциал аъзолиги ҳар икки мамлакат учун катта истиқболларни очади ва фаол халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга содиқлигимизни таъкидлайди», — деб ёзади Малайзия бош вазири.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, сармоя ва савдо, фан-техника, қишлоқ хўжалиги, мудофаа ва ҳарбий ишлар, таълим, туризм ва маданият каби соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўллари ҳам муҳокама қилинди.

Сергей Лавров, ўз навбатида, Россия Малайзиянинг БРИКС билан алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини қўллаб-қувватлашини айтди.

«Раис сифатида биз манфаатдорликни оширишга ёрдам берамиз», — деди Лавров.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.