Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтига қатор ҳуқуқлар берилади

O‘zbekiston

Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтигга бир нечта ҳуқуқлар берилади. Унга 1 августдан янги ваколатлар тақдим этилади.

«Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

  • рақамли криминалистика соҳасида инновацион тадқиқотлар олиб бориш, катта ҳажмдаги маълумотлар («Биг Дата»), сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни таҳлил қилиб, амалиётга жорий этиш;

  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноятларнинг рақамли изларини аниқлаш, олиб қўйиш, сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказишда рақамли криминалистика жиҳатидан амалий ёрдам бериш;

  • рақамли экспертизанинг замонавий технологиялари ва воситаларини жорий этиш.

Академиянинг Рақамли криминалистика илмий-услубий маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

2024 йил 1 августдан институтга рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Институт суд-экспертлик фаолияти қамровини кенгайтириш мақсадида 2024 йил якунигача катта ҳажмдаги маълумотлар («Биг Дата») экспертизаси ўтказилишини йўлга қўяди.

«Рақамли далиллар ягона реестри» идоралараро автоматлаштирилган тизимининг синов версияси 2025 йил 1 мартгача, 2025 йил 1 августгача тўлиқ версияси жорий этилади.

Mavzuga oid materiallar