Самарқандда велосипеддаги мактаб ўқувчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди — видео

O‘zbekiston

Самарқандда Labo ҳайдовчиси велосипедда кетаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини асраб қола олмаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда мактаб ўқувчиси Labo ғилдираклари остида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Бошқарма маълумотларига кўра, ҳодиса 23 июль куни соат 14:00 атрофида «Саховат» маҳалласида содир бўлган. Бола зудлик билан реанимацияга ётқизилган, бироқ шифокорлар уни қутқара олмаган.

«Йўлда тўсатдан қаршимда пайдо бўлди. Мен уни пайқамай қолдим. Ҳайдовчилар ва велосипедчилардан эҳтиёт бўлишларини сўрайман. Мен қилган ишимдан афсусдаман. Бу бошқа такрорланмайди», — дейди машина ҳайдовчиси.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага велосипедчининг йўлга эҳтиётсизлик билан чиқиб кетиши ва ҳайдовчининг эътиборсизлиги сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Mavzuga oid materiallar