Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани олтин медали билан табриклади

Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги олтин медали билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги олтин медали билан табриклади.

Давлат раҳбари ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан илк Олимпия чемпиони бўлган спортчини ушбу тарихий ғалаба билан қизғин табриклади.

«Президент унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Келдиёрова матбуот анжуманида ушбу турнирга анчадан бери тайёргарлик кўрганини айтганди.

«Рақибларимнинг ҳар бири кучли бўлишини билардим. Кучлилар устидан ғалаба қозонмагунимча кучли бўла олмаслигимни яхши билганман. Менимча, бу [тушуниш] менга ёрдам берди. Ортимда бутун ўзбек халқи, Ўзбекистоннинг барча дзюдочилари турганини ҳис қилдим. Муҳтарам президентимизга мамлакатимизда аёллар спортига қаратилаётган эътибор учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шароитлар жаҳон даражасида», — дейди у.

Мавзуга оид материаллар