Ўзбек заъфарони Хитойга импорт қилина бошлайди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Бир неча йиллик чуқур ва таҳлилий изланишлардан сўнг заъфарон Ўзбекистон ва Хитой идоралараро комиссиясининг хулосасига кўра тегишли рухсат олди.
Ўзбекистонда заъфарон етиштириш ривожлангани туфайли уни экспорт қилиш географияси кенгаймоқда. Жорий йил бошида BMB Zaʼfaron маҳсулоти USDA Organic сертификатига (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат) эга бўлиб, ўзбек заъфаронининг Шимолий Америка бозорларида пайдо бўлишига имкон берди.