Ўзбекистонда ҳарбий туризмни ривожлантириш таклиф қилинмоқда

O‘zbekiston

Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги туризмнинг геологик, илмий ва ҳарбий турларини ривожлантиришни таклиф қилди. Сайёҳлик дастурига қурол-яроғдан ўқ отиш, самолёт ва зирҳли транспорт воситаларини миниш таклиф этилмоқда.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Туризм қўмитаси томонидан «Туризм соҳасида ахборот тақдим этиш тизимини такомиллаштириш ҳамда янги имкониятларни яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжатда 2025 йил 1 январдан туризмнинг қуйидаги йўналишлари жорий этилиши кўзда тутилган:

  • геология туризми (конлар, шахталар, фаолият юритмаётган геология ва саноат объектлари ва бошқа объект ва зоналарга ташриф буюриш);

  • саноат ва илмий туризм (кон-металлургия комбинатларга тегишли ишлаб чиқариш ҳудудлари, саноат объектлари ҳудудлари);

  • ҳарбий туризм (ҳарбий техника билан таништириш, туристларга полигонларда уларни бошқаришга рухсат бериш, ҳарбий ҳудударда туристларга ўқ отиш бўйича пуллик хизматлар ташкил қилиш ва бошқалар).

Шунингдек, аэропортлар, темир йўл ва автовокзалларда тегишли ҳудуддаги аттракционлар, тарихий, маданий-кўнгилочар масканлар, ресторанлар, турар жойлар ва уларга борадиган йўналишлар ҳақида маълумот берувчи интерактив портални босқичма-босқич ишга тушириш кўзда тутилган.

Автомобиль ижараси компанияларига аэропортлар ва вокзаллар ҳудудларида хизмат кўрсатишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.