Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги «Боғи-баланд» истироҳат боғи бош саҳнасида «Дунё садолари» анъанавий II халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестивалдан кўзланган мақсад Хонободга сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан иборат. Тадбир доирасида ўзбек эстрадаси юлдузлари ва халқ артистларининг концерт дастурлари, чиқишлари намойиш этилмоқда.
Концертлардан ташқари, Хонобод шаҳри бўйлаб кўргазмалар ва маданий дастурлар ташкил этилмоқда.
Фестиваль дастури:
29 июль — фестивалнинг очилиш маросими. Очилишда Ҳамдам Собиров, Юлдуз Усмонова, Dianella ва Jah Khalib чиқиш қилади.
30 июль — гала-концерт. Меҳмонлар Шоҳруххон, Megan ва Jonyʼнинг чиқишларини кутишлари мумкин.
31 июль — фестивалнинг ёпилиши. Шу куни меҳмонлар Райҳон, DJ Sukhbir ва Иннанинг мусиқий чиқишларидан баҳраманд бўлишади.