Тошкент шаҳрида 1700 га яқин автобуснинг ички қурилмалари маълумотлари IVMS интеллектуал транспорт тизимига киритилиши муносабати билан жамоат транспорти ҳаракати мониторинги тўхтатилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида тизим автобуслар ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Гоогле Мапс билан муваффақиятли интеграция қилинган.
Жорий йилнинг февраль ойида «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти жамоат транспортини бошқариш тизими — IVMS интеллектуал транспорт тизимига ўтди.
«Ушбу тизимни такомиллаштириш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан катта ишлар амалга оширилиб, сервер имкониятлари оширилди. Яқин кунларда йўловчилар ўз йўналишини режалаштиришда IVMSʼнинг барча афзалликларидан фойдаланишлари мумкин», — дейилади хабарда.