Кўчада сотилаётган музқаймоқ таркибида стафилококк бактериялари (тери инфекциялари, пневмония, эндокардит, остеомиелит ва бошқа касалликларни келтириб чиқарувчи) бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Санитария-эпидемиология қўмитаси.
Қайд этилишича, агар иссиқлик таъсирида музқаймоқ эриса, қайтадан музлатиб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки жараён давомида музқаймоқнинг таркиби ўзгариб, бактерияларни ўзига жалб қилиш хусусияти ортади. Бироқ бугунги кунда кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатлари кузатилмоқда.
«Музқаймоқ солинган идишлар музлатгич имкониятига эга эмас. Шу сабабли ичидаги маҳсулотни етарли даражада салқин ва сифатли сақлаб беролмаслиги ҳам бор гап», — дейилади СЭҚ хабарида.
Қўшимча қилинишича, назорат тадбирлари давомида кўчада сотилаётган музқаймоқлардан стафилококк бактериялари аниқланган.