30 июль куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 1980 йилги Олимпиадага тайёргарлик ҳақидаги драманинг жаҳон премьераси бўлиб ўтди.
Сериал 1980 йилги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақида ҳикоя қилади. Суратга олиш ишларининг бир қисми кузда Тошкент ва Тошкент вилоятида: Ангрен, Красногорск ва Чирчиқ шаҳарларида бўлиб ўтган.
Сюжетга кўра, бош қаҳрамонлар Ўзбекистонга хизмат сафари билан келиб, олимпия либосларини тикувчи фабрикага кириб қолишади. Томошабинлар пойтахтнинг машҳур кўчалари, афсонавий Чорсу бозори, Алишер Навоий номидаги Миллий боғдаги Абдулқосим Шайх мадрасаси ва бошқа рамзий меъморий объектларни кўради.
Сериалда 1980 йилги Олимпия ўйинлари ва ўша даврдаги шаҳарларнинг архив хроникаларидан фойдаланилган, YandexART нейрон тармоғи уларни тиклаш ва яхшилашга ёрдам берган, жумладан, тафсилотларни қўшиш, видео сифатини яхшилаш ва кадрларни янги авлод экранларига мослаштириш каби вазифаларни бажарган.
«Ўйинлар» сериали 3 август куни Kinopoiskʼда ўзбек ва рус тилларида эълон қилинади. Шу куни онлайн кинотеатрда биринчи иккита қисм пайдо бўлади, янги эпизодлар ҳар ҳафта давомида чиқариб борилади.