Ўзбекистонда қайта ишлатилиши мажбурий бўлган чиқинди товарлари рўйхати ишлаб чиқилди

O‘zbekiston

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ўзбекистонда мажбурий қайта ишланиши керак бўлган товарлар рўйхатини эълон қилди. Чиқиндиларни қайта ишлаш иккиламчи хомашёдан самарали фойдаланиш имконини беради. Муҳими, бу атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ёрдам беради.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишлатилиши мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича рўйхати» ишлаб чиқилди.

Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сон Фармонига мувофиқ тузилди ва ва 2024 йилнинг 25 июнида тасдиқланди.

Рўйхатда пластмассалар, қоғозлар, металлар, шишалар, композитли материаллар, батарея ва аккумуляторлар, қурилиш чиқиндиси каби материаллар қайта ишланиши бўйича код рақамлари ва белгилар қўйилган. Заруратга қараб мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, тасдиқланиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги «Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги 476-сон қарорини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлатилиши мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича тасдиқланган рўйхати 12 ойдан кейин кучга киради.

Таъкидланишича, чиқиндиларни қайта ишлаш иккиламчи хомашёлардан самарали фойдаланишга имконият беради. Энг муҳими, бу орқали атроф-муҳит ифлосланишининг олди олинади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.