Эндиликда кондиционери ишламаган купе учун чиптадан маълум суммадаги пуллар чегириб қолинади.
Совитиш тизими хизматлари учун ҳам чиптага тўлов қилинган, аммо йўловчи поездларида ҳаракатланган пайтда кондиционер ишламаса ва бу ҳолат ўз тасдиғини топса, йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўътадиллаштириш ва совитиш тизимлари ишламаганлиги учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилади.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ
+99871 299-94-50 (1005)
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
+99871 207-47-00 (1159)
Агар йўловчиларнинг тўғрилиги тасдиқланса, тегишли пул компенсация сифатида қайтарилади.