Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада финалига чиқди

O‘zbekiston

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов Кабо-Верделик рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди. Ўзбекистон вакили Олимпия ўйинларининг финал босқичига чиқди.

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов 2024 йил Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва ўзига камида бронза медалини кафолатлади.

-51 кг бўлган вазн тоифасида 2016 йилги Олимпиада чемпиони 4 август куни ярим финал учрашувида Кабо-Верделик Давид Варела де Пинани 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Финалда ўзбекистонлик спортчи жаҳон чемпионатининг икки карра бронза медали совриндори, Европа ўйинлари чемпиони, Европа чемпиони франциялик Биллал Беннама билан куч синашади.

«Олтин» учун кураш 9 августга ўтар кечаси соат 01:34 да бўлиб ўтади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.