Футбол бўйича Олимпиада ярим финалида ўзбекистонлик ҳакам жароҳат олди — видео

O‘zbekiston

Марокаш ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Олимпия ўйинларининг ярим финал учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев жароҳат олди. Шундан сўнг ҳакам оёғи оқсоқлана бошлади ва учрашувни давом эттира олмади.

Футбол бўйича Олимпиада ярим финалида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев жароҳат олди.

Ҳодиса 12-дақиқада содир бўлган. Танташев испаниялик ҳимоячи Марк Пубиль билан тўқнашувдан сўнг оёғидан жароҳат олди. Шундан сўнг ҳакам бир оёғида оқсоқлана бошлади ва учрашувни давом эттира олмади. Ўзбекистонлик мутахассис ўрнига швед Гленн Нюберг тушди.

Испания терма жамоаси ярим финалда Марокаш жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ярим финал жуфтлиги Франция–Миср ўйини 22:00 (мск) бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Париждаги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.