Бошловчилар, раққосалар ва мусиқачилар лицензиясиз ишлагани учун жарима солиниши ҳақида огоҳлантирилди

O‘zbekiston

«Ўзбекконцерт» тўй ва бошқа тантаналарда ўз хизматларини кўрсатувчи тадбир бошловчилари, созанда ва раққосалар учун огоҳлантириш эълон қилди. Лицензиясиз фаолият юритганлик учун улар 8,5 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Фото: Ситуатив / Очиқ манбалар

«Ўзбекконцерт» тадбир бошловчилари, раққоса ва мусиқачиларни лицензиясиз фаолият юритганликлари учун жарима солиши ҳақида огоҳлантирди.

«Эътибор беринг, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ концертлар, тўй-ҳашамлар, юбилей тантаналари каби тадбирларни, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда ўтказиш ва уларда қатнашиш учун мезбон, раққоса ёки мусиқачи сифатида лицензияга эга бўлиши керак», — дейилади хабарда.

Қонунга кўра, лицензияланадиган фаолият тури тўй-ҳашамларда, шунингдек, клублар, дискотекалар каби кўнгилочар ташкилотларда санъаткорлар, раққосалар ва мусиқачиларга хизмат кўрсатиш ҳисобланади.

Тадбирларни ўтказиш учун лицензияси бўлмаган тақдирда бошловчилар, раққосалар ва мусиқачилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин. Лицензияланган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш фуқароларга асосий ҳисобланган миқдорнинг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси бошловчилар, раққосалар ва мусиқачиларга юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатларга йўл қўймаслик учун лицензиясиз фаолият билан шуғулланмасликни қатъий тавсия қилади», — дея хулоса қилади ташкилот.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.