«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилганида, 541 та ҳолатда амалда экилмаган 1 миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги, 580 мингтаси суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилганлиги ва 19 мингдан ортиқ кўчат ўз вақтида экилмаганлиги сабабли нобуд қилинганлиги аниқланиб, кескин чоралар кўрилди.
Бу каби ҳолатлар ҳақида аввалроқ Бош прокуратура раҳбари Ўктам Ўтаев маълум қилганди. Унга кўра, дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 7232 та ҳолат аниқланган. Қоидабузарлар ўлдирилган ҳар бир дарахт учун компенсация сифатида 100 дона кўчат экишлари шарт.