Президент қарорига асосан «Марказий Осиё» саноат кооперацияси халқаро маркази” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади. Марказни «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси унитар корхонаси бошқаради.
Марказ ҳудудида саноат корхоналарини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали кооперация кенгайтирилади. Шунингдек, фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон республикаларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида сотилади.
Қозоғистон фуқаролари ва ушбу давлат орқали келаётган чет эл фуқаролари учун Марказ ҳудудига махсус ўтказиш пункти орқали шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида визасиз режимда кириши, белгиланган ҳудудда бўлиш муддати жорий этилади.