Instagram битта карусель постга қўшилиши мумкин бўлган фотосуратлар ва видеолар сонини икки баравар оширди: энди ўнта расм ва видео ўрнига йигирмата юклаш мумкин. Янгиланиш ҳақида The Verge ва TechCrunch компанияга таяниб хабар берди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Instagram шу тариқа яна бир ижтимоий тармоқ — TikTok трендини ўзлаштирди, унда бир постда 35 тагача сурат ва видеони чоп этишга рухсат берилади.
Қайд этиш жоизки, Instagram ҳамон ўзбек бизнеслари орасида энг оммабоп ижтимоий тармоқлар учлигидан бири бўлиб, савдо самарадорлиги бўйича ҳам етакчилар қаторидан жой олиб келмоқда. Янги функция тадбиркорларга ўз маҳсулотлари ёки хизматлари ҳақида кўпроқ маълумотни битта постда жойлаштиришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Instagram 2017 йилда каруселларни тақдим этган эди. 2021 йилда у коллаб функциясини ишга туширди, бу фойдаланувчиларга умумий лайклар ва шарҳлар билан биргаликда нашрлар яратиш имконини беради.
2023 йил охирида сервис фойдаланувчилар бошқа одамларнинг каруселлари учун сурат ва видеоларни таклиф қилиш имкониятини синовдан ўтказишни бошлади.