Президент олтин медални қўлга киритган боксчиларни телефон орқали табриклади

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев 10 августга ўтар кечаси Париждаги Олимпиадада олтин медални қўлга киритган боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Мулложонов билан телефон орқали боғланди.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна иккита олтин медаль келтирди ва Ўзбекистоннинг рекорд миқдордаги медалларни қўлга киритишига ҳисса қўшди.

Президентимиз спортчиларни табриклаб, бокс бўйича Ўзбекистоннинг дунёда тенги йўқлигини яна бир бор исботлагани учун уларга миннатдорлик билдирди. Уларни халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари ва Янги Ўзбекистон ёшлари учун буюк ибрат, деб атади.

«Спортчиларимиз нималарга қодир эканини бутун дунё ҳамжамияти кўрди ва мен сизлар билан фахрланаман», — деди давлат раҳбари.

Президентимиз йигитларимизнинг кечаги ғалабалари бутун халқни хурсанд қилганини ҳам таъкидлади. У юқори натижаларга эришаётган олимпиячиларга ва бутун жамоага самимий саломларни етказди.

Ўз навбатида чемпионлар ҳам президент ва халқ ишончини оқлаганликларидан мамнунликларини билдирдилар. Бундай ғалабаларни қўлга киритиш имконини бераётган эътибор ва кенг имкониятлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам Ватан байроғини баланд кўтариб юришга ваъда берди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.