Ўзбекистон Қурғоқчиликнинг олдини олиш институти билан ҳамкорлик қилади

O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги Қурғоқчиликнинг олдини олиш институти раҳбарияти билан учрашди.

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Туркий давлатлар ташкилотининг Қурғоқчиликнинг олдини олиш институти директори, Венгрия экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги халқаро бўлими раҳбари Ласло Орлош билан учрашув ўтказди, деб хабар берди Dunyo агентлиги.

Томонлар, айниқса, қурғоқчилик ва чўлланиш муаммоси долзарблигича қолаётган Ўзбекистон каби мамлакатлар учун глобал иқлим ўзгариши келтириб чиқараётган муаммоларга қарши биргаликда курашиш муҳимлигини қайд этди.

Учрашув якунлари бўйича ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва илмий анжуманларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида жорий август ойида институт делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.