Россиялик YouTube блогерлари пулсиз қолади: Google AdSenseʼни бутунлай ўчириб қўяди

O‘zbekiston

Google россиялик блогерларнинг «қабрига охирги тупроқни тортиб», монетизациянинг сўнгги илижини ҳам йўққа чиқармоқда. Дунёдаги энг йирик реклама тармоғи AdSense Россияни тарк этмоқда.

Фото: Иллюстрация / Google

Google AdSense контекстли реклама хизмати Россиядаги фаолиятини бутунлай чекламоқда ва мамлакатдаги фойдаланувчи ҳисобларини ўчириб қўймоқда.

Google бу қарор ҳақида рус нашриётларини электрон почта орқали хабардор қилди. Google Payments жамоаси шундай дейди:

«Биз яшаш жойи Россия бўлган барча AdSense ҳисобларини ўчириб қўямиз. Бу шуни англатадики, бундай ҳисоблар орқали монетизациядан даромад олишнинг иложи бўлмайди. Ҳисоб тўхтатилмаган ва тўлов чегаралари бажарилган бўлса, июль ойидаги даромадлар 21 августдан 26 августгача тўланади».

Шундай қилиб, илгари Google AdSense билан ишлаган веб-сайт эгалари ва YouTube влогерлари энди ушбу реклама тармоғидан фойдалана олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Google AdSense аллақачон рус аудиторияси учун чекловларни жорий қилган. 2022 йил март ойидан бошлаб Гоогле реклама тармоғи Россияда рекламаларни кўрсатишни ўчириб қўйди, шунингдек, руслар учун янги аккаунтларни яратишни тақиқлади. Энди компания Россия нашриётлари билан барча бизнес алоқаларини тўхтатмоқда.

Mavzuga oid materiallar