Тошкент ҳокимлиги Беруний боғининг янги концепциясини яратиш бўйича онлайн сўровнома ўтказмоқда

O‘zbekiston

Тошкент ҳокимлиги Беруний номидаги истироҳат боғини ободонлаштириш бўйича онлайн сўров ўтказмоқда. Резидентлар боғда нималар етишмаслиги, у ерда қандай объектлар ва функцияларни кўришни хоҳлаши, болалари бор ота-оналар ва ногиронлар ташриф буюриши учун қулай ёки қулай эмаслигини кўрсатиши мумкин.

Тошкент ҳокимлиги Беруний номидаги майдон — Беруний ёдгорлиги орқасидаги «Университет» ва «Беруний» метро бекати яқинидаги «Фаробий» кўчалари чорраҳасида жойлашган яшил ҳудуд концепциясини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Аҳолининг фикрини билиш учун пойтахт маъмурияти махсус анкета ишлаб чиқди. Жавоблар 14 августгача қабул қилинади.

Резидентлар боғда ўзини нималар етишмаслиги, у ерда қандай объектлар ва функцияларни кўришни хоҳлаши, болалари бор ота-оналар ва ногиронлар ташриф буюриши учун қулай ёки қулай эмаслигини кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, яшил ҳудудлар сифатини ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган истак ва таклифларни қолдиришингиз мумкин.

Mavzuga oid materiallar