Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 23 ёшли аёл тўрт нафар эгизак фарзанд дунёга келтирди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Республика перинатал марказида туғилишнинг соғлом бўлиши учун барча шарт-шароит яратилган бўлиб, туғилиш муваффақиятли амалга оширилган бўлиб, бир нафардан 1622 грамм оғирликда бир ўғил, 1330, 1510 ва 1370 грамм вазнда уч нафар қиз фарзанд дунёга келди.
Ҳозирда янги туғилган чақалоқларнинг аҳволи барқарор. Улар неонатолог ва ҳамширалар назорати остида зарур витаминлар ва она сутини олишмоқда.
Бу жорий йилда Республика перинатал марказида тўртта эгизак туғилиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.