Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испаниянинг «HM Hospitales Group» ва «Quiron Hospital Group» кўптармоқли тиббиёт муассасаларининг халқаро алоқалар департаментлари бошлиқлари Хорхе Алварес ва Моника Фигерола билан учрашди.
Суҳбат чоғида мазкур клиникалар ва Ўзбекистондаги тиббиёт муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, хусусан тиббиёт ходимларини қулай шартлар асосида малакасини ошириш, онлайн ёки офлайн курсларни ташкил қилиш, клиникалар мутахассислари томонидан маҳорат дарсларини ўтказиш, тиббиёт олий таълим муассасалари билан тадқиқот лойиҳаларини олиб бориш, шунингдек, Ўзбекистонда ушбу компаниялар филиалларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, жорий йилнинг центябр ойида испан компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга сафарини амалга ошириш ва унинг доирасида республиканинг тегишли вазирлик ва ихтисослаштирилган муассасаларида музокаралар ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.