Ўзбекистон велоклуби тарихда илк бор нуфузли «Tour de France Femmes» мусобақасида иштирок этади

O‘zbekiston

«Tashkent City Women Professional Cycling Team» велоспорт клуби бугун, 12 август куни Нидерландияда старт оладиган нуфузли «Tour de France Femmes» мусобақасида иштирок этади.

Фото: Rouleur

Бугун Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида шоссе велоспортининг элит тоифасидаги аёллар ўртасидаги энг нуфузли турнир — «Tour de France Femmes» кўп кунлик пойгаси бошланади.

Пойгада Ўзбекистоннинг «Tashkent City Women Professional Cycling Team» профессионал велоспорт жамоаси иштирок этади. Бу 947,9 км масофада 8 босқичдан иборат ушбу нуфузли турнирда республика шарафини ҳимоя қиладиган илк ўзбек велоспорт клубидир.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар:

  • Янина Кускова;

  • Маргарита Мисюрина;

  • Нафосат Козиева;

  • Мадина Каххорова;

  • Анна Кускова;

  • Мохинабону Эльмуродова;

  • Асаль Ризаева.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.