Джо Байден президентлик сайловларидан воз кечгач, CBS телеканалига биринчи марта интервью берди ва қарорини Дональд Трампнинг сайловда ғалаба қозонишига йўл қўймаслик истаги билан изоҳлади.
«Сўровлар биз бир қаватда эканимизни кўрсатди», — деди Байден CBS телеканалига берган интервьюсида. «Аммо палатадаги ва Сенатдаги бир қатор демократ ҳамкасбларим сайловларда уларга зарар етказишим мумкин, деб қарор қилишди. Ва агар мен пойгада қолсам, бу пойга мавзусига айланишидан хавотирда эдим. Сиз мендан интервью олар эдингизми: Нега [Вакиллар палатаси собиқ спикери] Нэнси Пелоси бу ҳақда гапиряпти, нега бу ва у? Ва мен бу чалғитувчи бўлишига қарор қилдим. Бу биринчидан».
«Иккинчидан, биринчи марта сайловда қатнашганимда ўзимни ўтиш даври президенти деб ҳисоблаганман. Мен неча ёшда эканимни ҳам айта олмайман, буни айтиш мен учун қийин», — деди 81 ёшли Байден.
«Мен учун энг муҳим масала ҳали ҳам, ҳазиллашмайман, демократияни сақлаб қолишдир. Чунки президент бўлиш катта шараф бўлсада, мен мамлакат олдидаги бурчим — амалга оширилиши мумкин бўлган энг муҳим ишни қилиш, деб ўйлайман ва биз Трампни мағлуб этишимиз керак», — деди Байден.
Байден, шунингдек, агар Трамп ноябрда ютқазса, ҳокимият тинч йўл билан ўтказилишига ишончи комил эмаслигини таъкидлади. Собиқ президент ҳалигача Байденнинг охирги сайловларда мағлубиятини тан олишдан бош тортмоқда.
«У ҳақиқатан ҳам айтганларини назарда тутади. Биз буни жиддий қабул қилмаймиз, лекин у буни жиддий айтади. Бу сўзларнинг барчаси агар биз ютқазсак, қон тўкилишига сабаб бўлади», — деди Байден.
«Ватанингизни фақат ғалаба қозонганингиздагина сева олмайсиз», — деб қўшимча қилди АҚШ президенти.