Coca-Cola пластмассадан ҳаддан ташқари кўп фойдалангани учун танқид остига олинди

Дунё

Ташкилотчилар Олимпиадани тарихдаги энг яшил ўйинга айлантиришга ваъда берганига қарамай, Coca-Cola пластикдан ҳаддан ташқари кўп фойдалангани учун танқид остига олинди.

Coca-Cola Париж Олимпиадасидан кейин танқидларга учради. Аввалроқ компания ўйин ташкилотчиларига уларни энг экологик тоза қилиб кўрсатишга ваъда берган эди.

Кўпчилик компания ичимликларни пластик бутилкалардан қайта фойдаланиш мумкин бўлган стаканларга солганини қадрламаган, деб ёзади The Guardian.

Официантларнинг 50 литрли пластик бутилкалардан қайта фойдаланиш мумкин бўлган пластик эко-чашкаларни тўлдиришини, бўш бутилкаларни кейинчалик қайта ишлаш учун қопларга йиғишини француз экологик гуруҳлари томонидан «ғалати» ва «сюрреал» манзара сифатида таърифлашди.

Экологларнинг таъкидлашича, миллионлаб пластик идишларга кераксиз қуйилган миллионлаб ишлатилган пластик бутилкалар пластикдан икки марта фойдаланишни ташкил қилади ва яшил пиарга тенг ҳисобланади.

Мавзуга оид материаллар