Тошкентнинг айрим бозорларидаги маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз бўлиб чиқди

Ўзбекистон

Тошкентнинг айрим бозорларидаги маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз бўлиб чиқди. Маҳсулотлар белгиланган тартибда сотувдан олиб ташланди.

Мутахассислар томонидан «Миробод» бозори ва «Бешқўрғон» масъулияти чекланган жамиятига қарашли бозорнинг санитария ҳолати текширилиб, маҳсулотлар сифатига баҳо берилди.

Текширув давомида айрим маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланди. Улар орасида:

  • банан - 12 кг;

  • помидор - 58 кг;

  • булғор қалампири - 23 кг;

  • шафтоли - 5 кг;

  • гулкарам - 5 кг.

Маҳсулотлар белгиланган тартибда сотувдан олиб ташланди.

Мавзуга оид материаллар