Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида Регенератив тиббиёт марказини очмоқчи, деб хабар берди маҳаллий телеканал интернет портали.
«Масалалар аллақачон мамлакатларимиз вазирлари томонидан муҳокама қилинган. Марказ, умид қиламанки, бу йил ишга тушади», — дея иқтибос келтиради Беларус Соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертиза ва синов маркази директори Дмитрий Гринко.
Тошкентдаги марказда биомедикал ҳужайра препаратлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Хабарда айтилишича, бу Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг янги йўналиши ҳисобланади.