Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африкада мпох (маймунчечак) вируси тарқалиши муносабати билан юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилди. ЖССТ янги мпох эпидемиясини халқаро миқёсда «фавқулодда ҳолат» деб ҳисоблайди, деди ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус 14 август, чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Аввалроқ маймунчечак касаллиги қайд этилмаган Бурунди, Кения, Руанда ва Угандада 1б варианти билан касалланган 90 та ҳолат аниқланган, бу аввалги вариантга қараганда оғирроқ ва кўпроқ ўлимга сабаб бўлади. Конго Республикасида аллақачон 14 мингдан ортиқ одам юқтирган ва 524 киши вафот этган.
Жорий йилда Африканинг 13 давлатида 17 мингта мпох инфекцияси қайд этилган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 160 фоизга кўпдир, деб ёзади Reuters.
Мпох яқин алоқа орқали тарқалади. Одатда энгил, аммо камдан-кам ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин. Бу танада гриппга ўхшаш аломатлар ва йирингли жароҳатларни келтириб чиқаради.