Францияда велоспорт бўйича аёллар ўртасидаги кўп кунлик «Тур де Франс» пойгаси давом этмоқда. Велопойгада Ўзбекистоннинг «Tashkent City Women Professional Cycling Team» жамоаси иштирок этиб, катта тажриба орттирмоқда.
Ҳозирда биргина Янина Кускова ҳамюртлари ўртасида рақобатни давом эттирмоқда. 5 босқичдан сўнг Кускова умумий таснифда 76-ўринни эгаллади.
Бугун спортчилар Ремирмонт ва Морто шаҳарлари орасидаги 159,2 км масофани босиб ўтишлари керак бўлади.