15 август куни Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Қонун билан тасдиқланаётган Тадбиркорлик кодекси 100 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификация қилиш назарда тутилган бўлиб, унинг асосий мақсади тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг чегаралари ҳамда тартибга солиш шакллари белгиланмоқда ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг фармони билан 2020 йилда Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш бошланганди.