Тошкентдан янги вилоятлараро ва шаҳарлараро автобус йўналишлари йўлга қўйилади, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Uzautotrans Service компанияси қуйидаги йўналишлар бўйлаб мунтазам автобус қатновини йўлга қўяди:

  • 17 августдан: Тошкент – ​​Шаҳрисабз – Китоб, Тошкент – ​​Янгиер;

  • 22 августдан: Тошкент – ​​Қарши – Косон, Тошкент – ​​Ғузор – Қамаши;

  • 23 августдан: Тошкент – ​​Бойсун.