Пойтахтнинг Ўзбекистон овози кўчаси ободонлаштирилади

O‘zbekiston

Ўзбекистон овози кўчаси пиёдалар хиёбонига айлантирилади. Лойиҳа кўчанинг тарихий даврлари, жумладан, анъанавий, модернистик ва замонавий даврларнинг талқинига асосланган.

Санкт-Петербургдаги Ludi_architects архитектура бюроси Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон овози кўчасини ободонлаштириш лойиҳасини тақдим этди, деб хабар берди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

Лойиҳа кўчанинг тарихий даврлари, жумладан, анъанавий, модернистик ва замонавий даврларнинг талқинига асосланган. Уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ва бой тарихга эга.

«Кўчаларни ободонлаштиришда асосий эътибор автомобиллардан кўра одамларнинг устуворлигидир. Лойиҳада биз пиёдалар учун қулай ва хавфсиз муҳитни ишлаб чиқмоқдамиз, автомобиллар ва велосипедлар ҳаракатини оқимларни чегаралайдиган ва аҳоли учун тўсиқсиз майдон яратадиган тарзда тузамиз», — деди Ludi_architects бош директори ва асосчиси Любовь Леонтьева.

Mavzuga oid materiallar