Украина президенти Владимир Зеленский 18 август куни кечки нутқида Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги операциясининг асосий вазифаси «босқинчи ҳудудида буфер зона яратиш» эканини айтди.
Бундан ташқари, Зеленскийнинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар бутун фронт чизиғи бўйлаб, шу жумладан, Курск вилоятида ҳам «Россия ҳарбий салоҳиятини» йўқ қилиш билан шуғулланмоқда.
Шунингдек, Украина президенти ўзининг кечки нутқида Россия қўшинлари Торетск ва Покровск яқинида олдинга силжишаётганини алоҳида таъкидлади, аммо украиналик ҳарбийлар «ўз позицияларини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилишмоқда».
Зеленский шунингдек, Украина иттифоқчиларидан ҳарбий ёрдам етказиб беришни тезлаштиришни сўради.
«Урушнинг таътиллари йўқ. Бизга ечимлар керак, эълон қилинган пакетлар учун ўз вақтида логистика керак», — таъкидлади Украина президенти.