Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 35 та англашув меморандуми имзоланди

O‘zbekiston

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 2,5 млрд долларлик 35 та англашув меморандумлари имзоланди. Улардан 12 таси 1,4 млрд долларлик сармоявий битимлар, 23 таси эса 1,1 млрд долларлик савдо битимлари ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 2,5 млрд долларлик 35 та англашув меморандумлари имзоланди.

Учрашувларда ана шу тамойиллар асосида Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантириш, энергетика соҳасидаги самарали ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, мис, темир, нефть-газ конларини биргаликда ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, ҳудудлараро муносабатларларни янада чуқурлаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Меморандумларнинг имзоланишини Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар Охунд ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, шунингдек, икки давлат расмийлари ва хусусий сектор вакиллари кузатди.

Улардан 12 таси 1,4 млрд долларлик сармоявий битимлар, 23 таси эса 1,1 млрд долларлик савдо битимларидир, дейилади баёнотда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.