24-25 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Унинг шиори: «Маҳалла обод — юрт обод».
Ҳашарлар доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш жойларини тартибга келтириш бўйича ишлар олиб борилади.
Шу билан бирга, бошқа турдаги жамоат ишларида, шу жумладан қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ишларида қатнашишга ҳар қандай мажбурлаш истисно қилинади.
Эслатиб ўтамиз, автомагистраллар бўйлаб, тирбандлик кўп бўлган кўчаларда, сув ҳавзаларида, қирғоқбўйи ва зоналарида, қурилиш майдончаларида, бино ва иншоотларнинг томларида, хавфли ҳудудларда ҳашар ва бошқа ишларни ихтиёрий равишда ўтказиш тақиқланади.