Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.
Президент жорий йил охиригача Қорақалпоғистонга мамлакат буджетидан қўшимча 100 млрд сўм ажратиш бўйича топшириқ берди. Улар Оролбўйи аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилади.
Келгуси йилда Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа ва инфратузилма учун 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режа қилинган. Хусусан, 24 та мактаб, 5 та боғча, 7 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.