Ўзбекистонда фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг ягона тартиби жорий этилади

O‘zbekiston

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Ўзбекистонда «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Ҳужжат доимий ва вақтинчалик прописка учун ягона рўйхатга олиш тартибини жорий этишга қаратилган.

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун сабабли фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда бюрократик тўсиқлар юзага келмоқда.

Қонун лойиҳасида юқоридаги қонунни бекор қилиш ва фуқароларни республикада яшаш жойи бўйича ҳисобга олишнинг ягона тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш орқали бўлган жойда хабар бериш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.