Озарбайжон БРИКСга қўшилиш учун расмий ариза топширди, деб хабар бермоқда Азертаж агентлиги.
Жорий йилнинг 3 июль куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида «Озарбайжон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация» қабул қилинди.
Декларациянинг 4.5 бандига кўра, Озарбайжон томони БРИКСга аъзо бўлиш истагини билдирган ва Хитой томони Озарбайжоннинг БРИКС ҳамкорлигидаги иштирокини қўллаб-қувватлаган.