Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди шаҳвоний характердаги қилмишда айбланган 34 ёшли эркакка нисбатан маъмурий иш кўриб чиқди.
Иш материалларига кўра, фуқаро М.Т. «Амир Темур» бекатида метро вагонида нотаниш қиз танасининг пастки қисмидан ушлаб олган.
Суд мажлисида эркак бу ишни беихтиёр қилганини, қилмишининг оқибатини тўлиқ англаганини айтиб, суддан жазони енгиллаштиришни сўради.
Суд қарори билан фуқаро М.Т. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Жинсий зўравонлик) билан 3 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.