Agir pour lʼEnvironnement ассоциацияси Coca-Cola ва Schweppes ичимликларида олти турдаги пластмасса борлигини аниқлади.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ассоциацияси бош директори Стефан Керкхове «Coca-Cola истеъмолчилари пластик шишанинг молекуляр беқарорлигидан хабардор бўлиши керак», — деди.
Тахминан 20 марта очилганидан кейин бир литр Cola ичида 46 тагача микропластик бўлаклари топилган. Бундан ташқари, нанозаррачалар ҳам аниқланган, уларнинг инсон тўқималари билан реакцияга киришиши эҳтимоли юқори.
Ўз навбатида, компаниялар ўзларининг барча қадоқлари озиқ-овқат сифати талабларига жавоб беришини таъкидлади.
«Микропластиклар, агар аниқланса, қадоқларга қасддан киритилмайди. Ҳозирда пластик зарраларни ютиш инсон саломатлиги муаммоси эканлиги ҳақида илмий далил йўқ», — деб жавоб берди Coca-Cola.