Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Х (собиқ Twitter) орқали Яқин Шарқдаги вазият нафақат минтақа, балки бутун дунё учун ўта хавфли бўлиб қолганини айтди.
«Яқин Шарқдаги вазият хавфли даражага етди», — деди у. «Мен Ливан ҳукуматининг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясини зудлик билан қўллаш ҳақидаги чақириғини қўллаб-қувватлайман. Бу кенг кўламли уруш хавфини олдини олиш ва Ғазо секторида ниҳоят сулҳ эълон қилиниши учун зарур».
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Байрутда ўзининг юқори мартабали қўмондони Фуад Шукрнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга юзлаб ракета ва учувчисиз учоқларни отганди. Бу июль ойида Исроил мудофаа кучларининг (ИДФ) зарбасига жавобан амалга оширилган.