Пенсия жамғармаси ногирон болаларнинг оналари одатдаги муддатдан олдин нафақага чиқиши мумкинлигини тушунтирди.

Бошқарма вакиллари таъкидлаганидек, болаликдан ногиронлиги бўлган оналари 50 ёшдан нафақага чиқиш ҳуқуқига эга. Бу оддий пенсия ёшидан 5 йил олдинга тўғри келади.

Шунингдек, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига кўра, болалигидан ногиронлиги бўлган болаларни саккиз ёшга тўлгунга қадар тарбиялаган ва камида 20 йиллик иш стажига эга бўлган оналари пенсия олиш ҳуқуқига эга.

Пенсия жамғармасидан қўшимча маълумот:

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 19-моддасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, турмуш ўртоғи вафот этган тақдирда ҳам тайинланган пенсия сақланиб қолиши белгилаб қўйилган.