Испаниянинг Iberojet авиакомпанияси Мадрид — Тошкент ва Мадрид — Урганч йўналишлари бўйича чартер рейслари йўлга қўйилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Тошкентга биринчи рейс 2 сентябрда, Урганчга эса 8 сентябрда амалга оширилади.
Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади. Ҳар икки йўналишда Airbus 330 типидаги самолётлардан фойдаланилади.
Авиакомпания 2013 йилда ташкил этилган ҳамда Пальма-де-Майорка ва Лиссабонда рўйхатдан ўтган офисларига эга.