Ўқотар бўлмаган қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди

O‘zbekiston

Ўқотар бўлмаган қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди. Қонун расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради.

27 август куни президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, шахс ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуроли ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Mavzuga oid materiallar