Ўртача иш ҳақига нисбатан энг қиммат уйлар Самарқандда — МБ ҳисоботи

O‘zbekiston

Ўзбекистон Марказий банки аҳолининг ўртача иш ҳақи ва уй-жой нархларини таққослади. Ўртача иш ҳақига нисбатан энг қиммат турар-жой Самарқанд вилоятида бўлди.

Ўзбекистон Марказий банки 2024 йилнинг биринчи ярмидаги ипотека кредитлари шарҳида уй-жой нархларининг аҳолининг харид қобилиятига нисбатини тақдим этди. Уй-жой нархи бўйича Самарқанд вилояти етакчи ўринни эгаллади, энг арзон уй-жой эса Навоий вилоятида, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Марказий банк ҳисоботига таяниб.

Ушбу ҳудудда 1 кв.м уй-жойни сотиб олиш учун ўртача ойлик иш ҳақининг 2,67 баравари ёки вилоят бўйича аҳоли жон бошига умумий даромаднинг 1,14 баравари (8,98 млн сўм) талаб этилади. Яъни 1 кв.м уй-жой 10,2 млн сўмга баҳоланмоқда.

Бошқача айтганда, Самарқанд шаҳрида яшовчи ҳар бир фуқаронинг 50 кв.м квартирани сотиб олиши 11 йилу 1,5 ой давомидаги ўртача иш ҳақига ёки вилоятда 4 йилу 9 ой давомидаги ўртача статистик даромадга тенг маблағга тушади.

Тошкент шаҳрида 1 квадрат метр уй-жой нархи шаҳардаги ўртача иш ҳақининг 1,84 баравари ва аҳоли жон бошига ўртача даромаднинг 0,81 баравари ёки 15,5 млн сўм (ўртача иш ҳақи — 8,45 млн сўм, аҳоли жон бошига ўртача даромад — 28,7 млн сўм) деб баҳоланмоқда.

Пойтахт аҳолиси 50 кв.м квартирани сотиб олиш учун 7 йил ва 6 ой учун ўртача иш ҳақи ёки 3 йил ва 4,5 ой учун ўртача статистик даромад суммасини тўлаши керак.

Ўртача иш ҳақи ва даромадга нисбатан энг арзон квартиралар Навоий вилоятида. Ушбу ҳудудда 1 квадрат метр уй-жой учун ўртача иш ҳақининг 1,15 баравари ва жон бошига ўртача даромаднинг 0,46 баравари ёки 7,6 млн сўм тўлашга тўғри келади.

Навоий вилоятида яшовчи аҳоли 50 кв.м уй-жой сотиб олиш учун 4 йил 9,5 ой учун ўртача иш ҳақи ёки 2 йилдан кам бўлган ўртача статистик даромад суммасини тўлаши керак.

Таъкидлаш жоизки, бу ерда овқатланиш, яшаш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа мақсадлар учун харажатларни чегирмаган ҳолда иш ҳақи ва даромадларнинг бутун суммаси ҳисобга олинади, шунинг учун тўловлар муддати, шубҳасиз, кўпроқ бўлади.

Уй-жой нархининг ўртача иш ҳақига нисбати бўйича харид қобилияти Қорақалпоғистондан ташқари барча ҳудудларда ёмонлашди: Тошкент шаҳрида 1 квадрат метр хонадон нархи ўртача иш ҳақининг 1,53 бараваридан 1,84 бараваригача, Бухоро вилоятида — 1,38 бараваридан 1,64 бараваригача, Тошкент вилоятида — 1,62 бараваридан 1,79 бараваригача, Самарқанд вилоятида — 2,65 бараваридан 2,67 бараваригача, Фарғонада — 1,38 бараваридан 1,51 бараваригача ошди.

Уй-жой қийматининг ўртача статистик даромадларга нисбати бўйича ҳам худди шундай ҳолат — Қорақалпоғистондан ташқари барча ҳудудларда харид қобилиятининг ёмонлашуви қайд этилди.

Mavzuga oid materiallar