2–4 октябрь кунлари Тошкентда бутун дунё ижод олами вакилларини бирлаштирган IV бутунжаҳон ижодий иқтисодиёт конференцияси (WCCE) бўлиб ўтади.
Ушбу ноёб тадбирда 80 дан ортиқ давлатдан 2000 дан ортиқ маданият арбоблари, етакчилар, рассомлар, инноваторлар, сиёсатчилар ва тадбиркорлар иштирок этади.
Конференция Ўзбекистон Mаданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Индонезия Туризм ва ижодий иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Тараққиёт (UNCTAD) ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти кўмагида ташкил этилмоқда.